АсосийDunyo

Венесуэлада парламент биноси ёпиб қўйилди (Видео)

'Венесуэлада парламент биноси ёпиб қўйилди (Видео) 'ning rasmi

Венесуэлада портловчи восита тўғрисидаги хабардан сўнг, парламент биноси ёпиб қўйилди, дея хабар қилмоқда Тvzvezda.ru нашри.

Депутатларнинг сўзларига кўра, хавфсизлик кучлари бинода текширув олиб бормоқда. Ҳарбийлар мухолифатчиларга Миллий мажлис биносига киришга рухсат бермаяпти. Мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо бу ҳолат парламентни ёпиш ҳукуматнинг бир ўйини эканини таъкидламоқда.

“Бунинг бари парламентда муҳокамалар ўтказмаслик учун бир баҳона, аммо бу билан бизни тўхтатишолмайди. Эртага биз мажлисни федерал қонунчилик саройида давом эттирамиз”, дейди Хуан Гуайдо.

Қўшимча маълумот сифатида айтиш мумкинки, айни вақтда АҚШ ҳамда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатлари Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлашмоқда.


Бошқа янгиликлар