АсосийDunyo

Ўз қизларини Дейенерис деб атаган “Тахт ўйинлари” мухлислари сериалдан норози бўлишмоқда

'Ўз қизларини Дейенерис деб атаган “Тахт ўйинлари” мухлислари сериалдан норози бўлишмоқда 'ning rasmi

Бугунга келиб АҚШда кўплаб ота-оналар ўз қизалоқларига “Тахт ўйинлари” сериали персонажларининг исмини бермоқда, деб хабар берди The Business Insider нашри.

Хусусан, 2018 йилда 560 нафар Кхалиси исмли қизалоқлар пайдо бўлган. Қолаверса, сериалнинг бош қаҳрамонларидан бири Арья Старк шарафига Арья исмли 2545 нафар қизчалар туғилган.

Аммо сериалнинг якунловчи мавсумининг 5-қисмидан сўнг кўплаб ота-оналар ўз қизалоқларини Дейенерис Таргариен шарафига Кхалиси (“Қиролича”) деб аташганидан афсусда қолишди.

Гап шундаки, шу пайтгача сериалда ижобий роль ҳисоблаб келинаётган Дейенерис 8-мавсумнинг 5-қисмида Қироллик Гаванида аждаҳоси билан душманга қўшиб бегуноҳ одамларни ҳам куйдириб ташлайди. Эндиликда Кхалиси исми ўзининг пок номини йўқотиб, у Гитлер билан тенглаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар