1

Бармоғини кесиб олган мижоз "Макдональдс"дан 4,5 миллион рубль талаб қилмоқда

ДУНЁ 27.11.2014, 17:43
Бармоғини кесиб олган мижоз "Макдональдс"дан 4,5 миллион рубль талаб қилмоқда

Москва Тверский суди "Макдоналдс"га нисбатан қўзғатилган иш бўйича даъво аризасини кўриб чиқди. Москвалик Ольга Гаврикова бармоғини кесиб олгани учун компаниядан 4 миллион 500 минг рубль талаб қилмоқда.

"Маънавий зарарни қоплаш бйўича давъо аризаси 9 декабр куни кўриб чиқилиши режалаштирилган”, - дея хабар бермоқда суд матбуот хизмати "Интерфакс"га.

Аризада даъвогар Ольга Гаврикова унга етказилган жисмоний зиён сабаб келиб чиққан маънавий зарарни қоплаб бериши сўралмоқда.

Воқеа икки йил олдин, 2012 йилнинг феврал ойида аёл "Макдоналдс"дан қаҳва сотиб олган пайтида содир бўлган. Касса ходими унга ичимлик солинган идишни беради ва унга қарамасдан ойнани ёпади. Шунда ойна Ольганинг бармоқларини кесиб кетади. Бу ҳақда Ольга Гаврова LifeNewsга айтиб берган.

Ресторан раҳабрияти фалокат натижасида кесилган бармоқ бўйича айбни бўйнига олишни рад қилган, бунда улар ойна ишлаб чиқарувчиларни айлабмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1