Россиянинг Амур вилоятида лайлак балои офатда ўз жўжаларини ташлаб кетмади, дея хабар берди Fishki.net нашри.
Амур вилояти Тамбовка қишлоғи яқинидаги Гильчин дарёси бўйларидаги водийни кимдир ёқиб юборади. Аммо лайлак пастда олов бўлишига қарамай, ўз инини тарк этмади. Негаки инида ҳали очиб чиқмаган жўжачалари бор эди. Олов лайлакка ҳеч қандай зарар етказолмаган.
Умуман олганда, ҳар йили ушбу ҳудудда кўплаб ёнғинлар содир бўладики, бунинг оқибатида турналар ва лайлаклар ва бошқа пастда, ерда ин қурадиган қушларнинг ўзи ва тухумлари ёниб кетади.