АҚШнинг Техас ҳамда Флорида штатида мавсумий сув тошқинлари рўй бермоқда, деб хабар бермоқда Риа.ру нашри.
Айни вақтда жойларда фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилган ҳамда аҳолини зудлик билан эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнга вертолётлар ҳам жалб этилган. Ҳудудларда ҳали торнадо келтириб чиқарган вайроналар бартараф этилмасидан, тошқинларнинг келиб чиқиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.