АсосийDunyo

Венесуелада болалар орасида ўлим ҳолати ортиб бормоқда

'Венесуелада болалар орасида ўлим ҳолати ортиб бормоқда'ning rasmi

Венесуелада зарурий дори-дармон етишмовчилиги туфайли саратон касалигига чалинган болалар орасида ўлим ҳолати ортиб бормоқда, деб хабар бермоқда Тренд нашри.

Венесуэладаги шифохонада бир куннинг ўзида 4 нафар бола ҳаётдан кўз юмган. Мамлакатдаги сиёсий ва иқтисодий инқироз туфайли тиббиёт тизими ўта оғир аҳволда. Касалхоналарда дорилар билан бирга асбоб-ускуналар ҳам етишмайди.Мамлакат президенти Николас Мадуро эса инқироз сабаби Америка санкциялари эканини таъкидламоқда.

Болалар ўлими билан боғлиқ вазият мамлакатда катта жанжал келтириб чиқарди.

    Бошқа янгиликлар