1

Бишкек атрофидаги воқеалар: Орокда – этник можаро, воқеа тафсилоти қисқа сатрларда

ДУНЁ 09.06.2019, 17:18
Бишкек атрофидаги воқеалар: Орокда – этник можаро, воқеа тафсилоти қисқа сатрларда

Бутун дунё мусулмон олами июнь ойини қутлуғ байрам Рамазон ҳайитини нишонлаш, кўтаринки кайфият билан бошлади. Аммо Қирғизистоннинг Қуйи Орок қишлоғида вазият бошқача тус олди.

Шу йил 5 июнь, соат эталабки 8:30лар атрофи. Орок қишлоғида Ҳайит намозидан қайтаётганда ўсмирлар ўртасида ўзаро муштлашув юз берди. Келишмовчилик оқибатида ўсмир йигит калтакланди.

Жабрдийда тез орада шифохонага етказилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Ҳодиса жойига ички ишлар ходимлари етиб келган, жанжал иштирокчилари ва тан жароҳати етказганликда гумон қилинганлар тез орада ушланди. Уларга Қирғизистон ЖКнинг 266 моддаси (безорилик) бўйича жиноий иш очилди. Бироқ барчаси бу билан барҳам топмади.

716645.4ddf82385ff9d6062c44d15aa0ef6774.jpg

Чуй вилоят ИИБ маълумотига кўра, шундан сўнг қишлоқда калтакланган йигитнинг қариндошлари тўплана бошлади ва асосий аҳолиси қирғизлар ва месхети турклардан иборат қишлоқда тартибсизликлар бошланди. Можаро вақтида 10 дан зиёд уй зарар кўрди, хўжалик бинолари ёқиб юборилди, автомобиллар ойналари синдирилиб, бошқа мулкларга ҳам зарар етказилди.

Ҳодиса жиддий тус олмасидан вазиятни барқарорлаштириш учун воқеа жойига ички ишлар туман бўлинмасининг шахсий таркиби жойлаштирилди. У ерга мамлакат ички ишлар вазири Қашқар Жунушалиев ва вилоят бўйича вакил ҳам етиб келди.

Расмий баёнотда можаро маиший мавзу касб этгани, ҳодисани миллатлараро низо сифатида характерлаш ўринсиз экани таъкидланди.

716655.a0d1340b898f0b57b821dbb28e4ebe50.jpg

Орокдаги воқеа давлатлараро муносабатларга ҳам таъсир кўрсатди

Бироз вақтдан сўнг Сокулук тумани Қуйи Орок қишлоғидаги вазият барқарорлашганига қарамасдан, ушбу можаро давлатлар ўртасидаги муҳокамалар ва норозиликлар тусида давом этди. Туркиянинг Қирғизистондаги Элчиси ҳодиса юз берган ҳудудга бориб, аҳоли билан суҳбатда бўлганди. Бу эса Қирғизистон ташқи ишлар вазирлигининг норозилигига сабаб бўлди. Тез орада элчи Женгиз Камил Фиратга норозилик нотаси топширилди.

Нотада қуйидагилар қайд этилади: “Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Туркиянинг Қирғизистондаги элчисидан мамлакат ички ишларига аралашмаслик, босиқ бўлишга ва миллий қонунларни ҳурмат қилишга чақиради”.

460x825_06 - милиция.jpg

Аммо элчи вазиятни журналистларга изоҳлар экан, қишлоқда элчихона ходимаси яшашини, уни олиб кетиш учун борганини айтди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса элчи хатти-ҳаракатини мамлакат ички ишларига аралашиш сифатида баҳоладилар.

Расмий Анқаранинг бу вазият бўйича жавоби ҳам узоқ куттирмади: Қирғизистоннинг Туркиядаги элчиси Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Бишкекка нота билан жавоб қайтарилди.

Айни пайтда Орок қишлоғида вазият барқарор, ҳуқуқ-тартибот ходимлари қишлоқда тинчлик ҳукм сураётганини қайд этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1