1

Хиллари Клинтоннинг акаси оламдан ўтди

ДУНЁ 09.06.2019, 19:14
Хиллари Клинтоннинг акаси оламдан ўтди

АҚШ собиқ президентлигига номзодиХиллари Клинтоннинг акаси Тони Родэм 65 ёшда оламдан ўтди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Бу ҳақда Хиллари Клинтоннинг ўзи Твиттер аккаунтида хабар қолдирган. У “Кеча тунда акам Тони дунёдан ўтди. Бугун куни билан уни хотирладим.Акамни таърифлашга сўз топа олмаяпман... Акам жудаям оқкўнгил инсон, яхши турмуш ўртоқ ва фарзандлари учун ажойиб ота эди...” деб ёзган. Бироқ Родэмнинг ўлимига нима сабаб бўлганлиги ҳақида маълумот бермаган.

Манбанинг маълум қилишича, Тони Родэм ҳаётлигида қамоқхонада назоратчи, суғурта агенти, хусусий изқувар лавозимларида ишлаган, шу билан бирга бизнес билан шуғулланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1