АсосийShou-biznes

Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов ҳақида ҳужжатли фильм олинди

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмаси билан Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида “Қўшиққа айланган умр” ҳужжатли фильми суратга олинди, дея ёзмоқда uz24.uz.

Фильм Ўзбекистон халқ ҳофизи Маъмуржон Узоқов таваллудининг 110 йиллигига бағишланган ва у ҳофизнинг ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилади.

Ҳофизнинг қизи Зуҳрохон Узоқованинг ҳикоя қилишича, ҳофиздан, бор-йўғи, 30 га яқин фотосурат сақланиб қолган. Маъмуржон Узоқов ҳақида шу пайтгача бирорта ҳам  ҳужжатли фильм ишланмаган. Шунинг учун унинг ҳаётига оид айрим саҳналарни Қўқон шаҳридаги драма театри актёрлари иштирокида саҳналаштиришга тўғри келган.

Тез орада мазкур ҳужжатли фильм катта ва зангори экранларга чиқади, деб хабар қилмоқда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар