Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, пиёдалар, айниқса болалар ва ўсмирлар томонидан содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида тарғибот автокарвони ташкил этилди.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳардаги умумтаълим мактабларида 65 та соғломлаштириш лагерлари ташкил этилган.
Мазкур лагерларга Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари бириктирилган бўлиб, ҳар ҳафтанинг жума кунлари ходимлари томонидан тарғибот ишлари ўтказилмоқда.