Ҳар бир мамлакатнинг ўз ихтирочилари бўлади. Масалан, қадимги Грецияда Архимед, АҚШда Томас Эдисон… Хитойнинг ҳам ҳозирча тан олинмаган ихтирочилари етарли. Қуйида ана шундай ихтирочилар билан танишасиз.
1. Мана бу чамадонни транспорт воситасига айлантириш учун Хе Лянга ўн йил керак бўлди. У соатига 19 километр тезликда юра олади ва бир марта қувватланганда 48-64 км. масофани босиб ўтиши мумкин.
2. Тао Сянли масофадан бошқарилувчи роботни ясаш учун сотиб олган темир-терсак ва электр симлари учун жами 49 037 доллар сарфлаган.
3. Баландлиги 2,38 метр бўлган мана бу қўлбола мотоцикл уни яратган Абулажонга 1300 долларга тушган. Унинг оғирлиги 2702 кг. ва тезлиги соатига 40 км.га етади.
4. Ушбу сувости кемасини яратиш учун хитойлик деҳқон беш ой вақтини сарфлади. Кема Данцзянкоу қишлоғи яқинидаги чуқурлиги 9 метрли кўлга муваффақиятли тушди.
5. Бу трактор 12 та айланувчи чўтка билан жиҳозланган бўлиб, унинг соҳиби трактори ёрдамида Мохэ шаҳри кўчаларини тозалайди.
6. Лю Ваньюн яратган бу велосипед пластик қувурлар ёрдамида сув устида юра олади.
7. Танк нусхасини яратиш учун истеъфодаги ҳарбий 6450 доллар сарфлаган.
8. Лю Фулун ёғочдан электромобиль ясади. Машина соатига 32 км. тезликда юра олади.
9. Чжан Уи ўзи яратган денгиз бодрингларини йиғувчи сувости кемаси билан.
10. Хитойлик ихтирочи Ян Цзунфу шарсимон контейнерини синаш муваффақиятли ўтганидан хурсанд. Оғирлиги 5443 кг.ли контейнер унинг ичидаги кишиларни олов, сув ва бошқа ташқи таъсирлардан ҳимоя қилади.
11. Бу ғилдиракни Ли Юнли яратди. Ихтирочининг айтишича, у “дунёдаги биринчи рақамли транспорт воситаси” экан.
12. Чжан Сюэлинь ўзи ясаган самолетида
13. 55 ёшли темирчи Тянь Шэнин (ўнгда) қўлбола вертолётининг паррагини тўғриламоқда.
14. Сунь Цзифа тош ташимоқда. У 32 йил олдин бахтсиз воқеа натижасида иккала қўлидан ажралган ва протез сотиб олишга имконияти бўлмаган. У жиянлари билан биргаликда ўзи учун протез ясашга икки йил вақтини сарфлади.
15. 49 ёшли механик Ву ўзи ясаган роботнинг қисмларини бирлаштирмоқда.
16. 63 ёшли ихтирочи Хань Юйцзи мусиқа асбоби вазифасини ҳам бажарувчи тароқ билан.
17. Ли Цзинчунь (юқорида) ва унинг қўлбола самолёти.
18. 49 ёшли Чжан Яли дўстлари билан ясаган улкан велосипедини синамоқда.
19. Фермер Шу Маньшэн ясама учиш аппаратини ҳовлисида синовдан ўтказди.
20. Автомеханик Дин Шилу музлаб қолган сув ҳавзасида учиш аппаратини синамоқда.
21. Лэй Чжицянь велосипедда кетмоқда, аниқроғи, сузмоқда.
22. Гао Ханьцзе қўлбола вертолётига паррак ўрнатмоқда.
23. Ҳунарманд ясаган кичкинагина сувости кемасини пардозлаш ишлари.
24. Хитойлик деҳқон Ян Юдэ ясама замбарагини судраб кетмоқда.
25. Шу Маньшэн ўзининг ультраенгил учиш аппаратида парвозга шайланмоқда.
26. Фермер У Юйлу ўзи ясаган робот тортиб юрувчи рикшада кетмоқда.
27. Тао Сянли ўзи ясаган сувости кемасидан чиқиб келмоқда.
28. 22 ёшли У Чжунюань қўлбола вертолёти олдида.
29. Чжао Сюго “Формула-1” автомобилининг ясама нусхасида.
30. Фермер Ли Юймин ва унинг ҳали битмаган сувости кемаси.
31. Ихтирочи Юй Цзюннинг қўлбола вертолёти.
manba: xabardor.uz