Фестиваль доирасида цирк усталарининг Халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтади.
Ҳукумат қарори (535-сон, 27.06.2019 й.) билан “Халқаро цирк санъати” фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Низомга мувофиқ, Фестиваль 2021 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда 1 марта Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Фестиваль доирасида цирк усталарининг Халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтади.
Кўрик-танловда иштирок этмоқчи бўлганлар кўрик-танлов ўтказиш санасидан 2 ой олдин Маданият вазирлигига ҳужжатларни тақдим этади.
Кўрик-танлов иштирокчилари 4 та йўналиш бўйича баҳоланади:
- гимнастика;
- акробатлар;
- ҳайвонлар олами;
- махсус (оригинал) чиқишлар.
Кўрик-танлов ғолиблари диплом, статуэтка ва пул мукофотлари билан тақдирланади.
Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига “Халқаро цирк санъати” фестивали иштирокчиси сертификати берилади.