Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Ёшлар медиа маркази” ҳамда “Менинг юртим” телеканали Сиз интиқлик билан кутган “Юлдузча” ва “Мен юлдузман” телевизион вокал шоуларининг янги мавсумини эълон қилади. Аммо бу гал ҳаммаси ўзгача, саралаш босқичлари энди ўз ҳудудингиздаги Ёшлар марказларида ўтказилади.
Кастинглар қаерда ва қачон бўлиб ўтиши билан танишинг:
Жорий йилнинг 10 июлида соат 11-00да Наманган вилоятида
11 июль Қўқон шаҳрида
12 июль Фарғона вилоятида
13 июль Андижон вилоятида
17 июль Гулистон шаҳрида
18 июль Жиззах вилоятида
19 июль Самарқанд вилоятида
21 июль Навоий вилоятида
23 июль Бухоро вилоятида
25 июль Хоразм вилоятида
27 июль Қорақалпоғистон Республикасида
30 июль Қашқадарё вилоятида
1 август Сурхондарё вилоятида
5 август Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Ёшлар марказларида ҳамда
9-10 август кунлари эса соат 11-00да Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтади.
“Юлдузча” телевизион шоусида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган иқтидорли ўғил-қизлар, “Мен юлдузман” телевизион шоусида эса 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган истеъдодли йигит-қизлар қатнашишлари мумкин.
Йўналишлар:
анъанавий;
ҳамда эстрада ижрочилиги.
Шошилинг, оз фурсат қолди. Сиз албатта, юлдуз бўласиз.
Мурожаат учун телефонлар:
97 440 72 99,
99 898 12 93
Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз:
Instagram- yulduzcha_my5
Telegram- @yulduzcha_uzbekistan
Facebook- @YulduzchaMY5
instagram- men_yulduzman_my5
telegram- @men_yulduzman
facebook- Men Yulduzman