АсосийJamiyat

65 ёшли фуқаронинг балиқ тутишга иштиёқи фожиа билан тугади

'65 ёшли фуқаронинг балиқ тутишга иштиёқи фожиа билан тугади'ning rasmi

Балиқ овлаш, айниқса, синалмаган сув манбаларида бу иш билан шуғулланиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Шаҳанд қишлоғида яшовчи 65 ёшли М.Т.нинг балиқ тутишга иштиёқи фожиа билан тугади.

Гап шундаки, қўшни Мингбулоқ туманидан оқиб ўтадиган, халқ тили билан айтганда “Бомба” канали деб номланувчи иншоотдан балиқ тутиш учун ташланган тўрнинг орқасидан сузиб бораётган тўрт нафар “овчи”гирдобга дуч келиб қолади. Шериклари бир амаллаб ундан узоқлашишга муваффақ бўладилар. М. акани эса шиддат билан оқаётган сувнинг уюри домига тортади.

Ҳодиса ўтган жума куни содир бўлган эди. Икки кунлик қидирувдан сўнг М.Т.нинг жасади каналнинг қуйи қисмидан қалқиб чиқади. “Яхши инсон эди”, дейишади ҳамқишлоқлари уни хотирлаб.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар