Уни яхши кўришган, унга тақлид қилишган. У жаҳон жанг санъати афсонасига, кино соҳасида яққол қаҳрамонга айланди. Унинг фалсафаси эса ҳозирги кунда ҳам миллионлаб одамларни илҳомлантирмоқда ва ўзини танишга, ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
adme.ru Брюс Лининг доно фикрларини ёдга олади. Инсон нафақат танаси билан, балки руҳан ҳам кучли бўлиши керак.
- Қанчалик секин ҳаракат қилаётганинг эмас, тўхтамаганлигинг муҳим.
- Агар мағлубиятни тан олмас экансиз, у мағлубият эмас.
- Ҳақиқий дўст олмос каби камёб ва қимматдир. Сохта дўстлар эса худди кузги япроқлар каби ҳар томонингизда.
- Агар сизни танқид қилишаётган бўлса, демак тўғри қиляпсиз. Чунки одамлар ақллиларга ҳужум қилишади.
- Ўйлама - ҳис қил! Бу худди ойни бармоқ билан кўрсатишдек гап. Бармоққа диққат билан қарамасанг, гўзалликдан қуруқ қоласан.
- Нима ҳақида ўйласанг, шундай бўласан.
- Шарқликлар “Мослашувчан бўл. Ҳаёт инсонни эгилувчан ва юмшоқ қилса, ўлим қаттиқлаштиради” дейишади. Бу тана, ақл ва руҳга тегишли.
- Мен муҳокама қилиш учун эмас, тушуниш учун ўрганаман. Мен кўр-кўрона оломонга эргаша олмайман ва уларнинг қилиқларини қабул қилмайман.
- Агар бирор нима ҳақида иложи йўқ деб ўйласанг, ўзинг буни имконсиз қиласан.
- Яхши жангчи кучли эмас, балки тайёридир. У ўйламайди ва орзу қилмайди. У содир бўладиган ҳамма нарсага тайёр.
- Жангда доим кутилмаганда ғалаба қозонилади. Ёдлаб олиш эса мағлубиятга учрайди.
- Бўш бошда узун тил бўлади.
- Мақсадга етиш шарт эмас. Бу йўлда давом этиш керак холос.
- Хатоларни доим кечириш мумкин, албатта, бунга жасорат топа олсанг.
- Кўнгилчан бўл, аммо бўйсунма, қатъий бўл, лекин шафқатсиз эмас.
- Оддийлик санъатнинг олий даражасидир.
- Ақлли аҳмоқ ақлли маслаҳатдан олганига қараганда аҳмоқона саволлардан кўпроқ нарса олишга қодир.
- Нима бераётганинг эмас, қандай бераётганинг муҳим.
- Мен 10000 зарбани биладигандан қўрқмайман. Мен бир зарбани 10000 марта ўргангандан қўрқаман.