Голливуднинг энг истеъдодли, латофатли актрисаларидан бири бўлмиш Нтали Портман ҳам бошқа эркак Голливуд юлдузлари каби Стив Жобс ҳақида суратга олинажак фильмда рол ижро этишдан бош тортди.
Айни вақтгача “Стив Жобс” картинасининг режиссёри Дэнни Бойл, Стив Жобс ролида Майкл Фассбендер, унинг ҳаммуассиси ролини эса Сет Рогенлар ижро этиши аниқ ҳолос. Фильм сценарийсини Аарон Соркин Уолтер Айзексон асари асосида ёзган.
Бугунги кунгача “Стив Жобс” картинасидан Леонардо Ди Каприо, Кристиан Бейл, Дэвид Финчер ҳамда Sony Pictures компаниялари бош тортиб улгуришди.
Эндиликда фильм Universal томонидан суратга олинади ва 2015 йилда у омма эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда.