my5
all

Атамбаев собиқ президент унвонидан маҳрум қилинди ва сўроққа чақирилди

ДУНЁ 10.07.2019, 10:21
1673
Атамбаев собиқ президент унвонидан маҳрум қилинди ва сўроққа чақирилди

Қирғизистоннинг 2011-2017 йиллардаги президенти Алмазбек Атамбаев собиқ президент унвонидан маҳрум қилинди. Мамлакат паламенти сайтида бу борада тегишли ҳужжат матни эълон қилинган.

Аввалроқ, Атамбаев президентларнинг дахлсизлик ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилган эди. Шундан сўнг, малакатда собиқ раҳбар тарафдорларининг намойишлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, Атамбаевга президентлик вақтида бир қанча жиноятлар содир этиш айблови қўйиляпти. Коррупция, мансабни суистеъмол қилиш, жиноятчи Азиз Батукаевнинг озодликка чиқарилиши шулар жумласидан.

«24.kg» нашрининг хабарига кўра, собиқ президент ички ишлар органига сўроққа ҳам чақирилган. Аммо у гувоҳ сифатида боришдан бош тортган. Собиқ раҳбар барча ишларнинг қонуний доирада амалга оширилишини талаб қилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси