1

АҚШ президенти Барак Обама ўзини дастурчи сифатида синаб кўрди

ДУНЁ 10.12.2014, 13:56
АҚШ президенти Барак Обама ўзини дастурчи сифатида синаб кўрди

Барак Обама “JavaScript” тилида қисқа дастур ёзган биринчи давлат раҳбари бўлди, дея хабар беради www.lookatme.ru нашри. У шу йилнинг 8 декабрь санасида “Hour Of Code” (“Код вақти”) илмий акциясининг иккинчи босқичида иштирок этди.

Шу муносабат билан Обама Оқ уйда Нью-Жерси мактабларидан бирининг 20 нафар ўқувчисини қабул қилиб, улар билан бирга қисқа дастур ёзишга ҳаракат қилиб кўрди.

Акция ташаббускори ҳисобланган Code.org нотижорат ташкилоти асосчиси Хэди Партовининг фикрига кўра, Обама бошловчилар учун дарсликни охиригача ўқимаган, лекин “Google Blockly” визуал-муҳарририда бир неча машқ бажариб, “JavaScript”да қисқа дастур ёзган. Обаманинг дастури учун асосни ўқувчи Адрианна Митчелл яратди.

Партовининг айтишича, президент сатрларни жуда тартиб билан ёзган. Барак Обама 2013 йилда дастурлашни қўллаб-қувватлаб нутқ сўзлаган ва дастурлашни ҳар бир америкалик ва бутун мамлакатнинг келажаги асоси деб таъкидлаган эди. Аммо унда президент ҳали код ёзишга уринмаганди.“Hour Of Code” акцияси 2013 йилдан бери ўтказилади. Ташкилотчилар ўқувчи ва талабаларни дастурлашда ўзларини синаб кўриш учун ҳеч бўлмаса бир соат вақт ажратишга чақиришади. Ўтган йили акцияда 53 миллионга яқин одам иштирок этган эди. Бу йил Code.org иштирокчилар сонини 100 миллион кишига етказмоқчи.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1