Шоҳруҳхоннинг янги клипи унинг шахсий ҳаёти ҳақида...ми? (видео)

ШОУ-БИЗНЕС 11.12.2014, 15:55
Шоҳруҳхоннинг янги клипи унинг шахсий ҳаёти ҳақида...ми? (видео)

Popcorn.uz сайтининг хабар беришича, хит қўшиқлар ижрочиси Шоҳруҳхон эксклюзив тарздаги янги, унинг ички дунёси, ҳаёллари акс этган видеоклипни мухлислар эътиборига ҳавола этмоқда.

Бугунги кунда "Мен сени севаман" номли тарона Шоҳруҳхон ижодидаги энг романтик қўшиқлардан бири бўлиб, кўплаб севишган юракларнинг мадҳиясига айланган. Бу қўшиқ висол оқшомларида ҳам янграб, келин ва куёв рақси унга ҳамроҳлик қилмоқда. 

Узоқ кутилган ва кўплаб сирларни ўзида мужассамлаштирган видео мутлақо янгича йўналишда ва янгича руҳда тайёрланган. Тимур Примқулов томонидан суратга олинган клип айнан клипмейкер ғояси асосида ўзгача тус олди. Аслида ёз фаслида тасвирга олинган видео қаҳратон қиш фаслида тақдим этилмоқда. Балки бу клипнинг мухлисларга тақдим этилишида Шоҳруҳхоннинг шахсий ҳаётидаги янгиликлар ҳам сабаб бўлгандир?! Клипда ҳар бир томошабин ўзига яраша хулосага эга бўлиши, қизиқтирган саволига жавоб топиши тайин. 

Клипни томоша қила туриб, муҳаббатнинг қудрати фазо каби чексиз, уммон каби соф эканлигига яна бир бор амин бўлишингиз мумкин. Инсоннинг қалби ва ички ҳиссиётлари ҳақиқий маънода ўзгача ракурсда тасвирланган клипни хозироқ томоша қилиш имкониятига эгасиз. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1