Қадимий Термиз яқинида ўнлаб асрларнинг талотўпига гувоҳ бўлган кўҳна шаҳар харобалари жой олган. Бу харобаларбир пайтлар фотих Искандар Мақдуний (эр.авв 356-323) ташаббуси билан қадим Бақтрия ҳудудида қурилган, ҳалигача ўрни тўлиқ аниқланмаган Окс Искандарияси бўлиши мумкин.
Тарих тилга кирганда...
Бу кўҳна иншоотАмударё (Окс) нинг ўнг қирғоғида, Музробод тумани Шўроб қишлоғи яқинида жойлашган. Бу ҳақда бир қатор тарихий манбалар, жумладан мисрлик географ олимПтолемаей (100-170) тузган тарихий харитасида, тарихчиҲофизи Абрунинг (тахм. 1451 вафот эт.) асарида бир қатор маълумотлар келтирилади.
Оксиана Искандарияси номи қадимги муаллифлардан фақат Клавдий Птолемей (мил. II асри) томонидан қайд этилган. У ўзининг «Географик қўлланма»сида Бақтрия ва Сўғдиёна ҳақида кенг миқёсли географик ва этнографик маълумотлар, ҳамда Окс бўйи,Окс (Амударё) ва Яксарт (Сирдарё) оралиғида жойлашган шаҳарлар рўйхатини келиради: «Яксартда суғдийларнинг Кирэсхата тоғли шаҳри, Оксда эса Марука, Холбисин; дарёлар орасида ва улардан узоқда - Трибактра, Оксиана Искандарияси, Индикомордона, Дрепса(пойтахт), Чекка Александрияжойлашган”.
Тахминан, милоддан аввалги VI аср охирида, Бақтрия аҳамонийлар томонидан босиб олингач, Кампиртепадан тахминан 1 км узоқликда, мустаҳкам Шўртепа қалъаси қурилган ва умилоддан олдинги IV аср охирига қадар - Искандар қўшини томонидан йўқ қилингунга қадармавжуд бўлган.
Шўртепа қалъаси ахамонийлар подшолигининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган Бақтрия ва Сўғд сатрапликларини боғлайдиган Окс кечувини ва уларнинг марказлари – Бақтра ва Мароқанд шаҳарларини ҳимоя қилиб турган.Ҳофизи Абру ёзганидек:«бу ерда султонларнинг дарёни кесиб ўтадиган ўтиш жойи бўлган. Ўтиш йўлини қўриқлайдиган ерли аҳолига қадимги шоҳлар ҳомийлик кўрсатганлар ...».
1480-1490 йилларда нашр этилган Птолемей географик атласининг хариталарида, Оксиана Искандарияси Окснинг чап қирғоғидага Харахарта ва дарёнинг ўнг қирғоғида Индикомардон (Термиз шаҳри ҳудудида)орасида жойлашган. Бу ҳам бугунги кун нуқтаи назаридан Кампиртепа ҳудудига тўғри келади.
Искандар Мақдунийнинг режаси
Маълумки, Тангриниг эркаси дея ном олган юнон-македон саркардаси Искандар Мақдуний қўшини милоддан аввалги 331 йилда Гавгамел шаҳри яқинидаги ялангликда форс подшоси Доронинг икки юз эллик минглик лашкарини тор-мор этади. Натижада икки асрдан буён мағрибу машриқни қўрқувда тутиб келаётган Аҳмонийлар давлати барҳам топди. Мағлуб подшоҳ машъум кунгача ўзига тобе бўлган мамлакатнинг шимоли томонига қочади, аммо йўлда ҳамроҳлари бўлмиш Бақтрия ва Суғд ноиби Бесс томонидан хиёнаткорона ўлдирилади. Бу хабарни эшитган Искандар қаттиқ ғазабланган бўлса-да, у Марказий Осиё томон юришини кечиктирмайди.
Гарчи Искандар бу диёрларда қаттиқ қаршиликка учраган бўлса-да, барибир ўз мақсадига етади. Бир пайтлар Аҳамонийлар мулкига тобе бўлган Бақтрия ва Суғд унинг тасарруфига ўтади.
Албатта, Искандарнинг бостириб келиши бу ўлка учун катта талафотларга ҳам сабаб бўлди, минглаб гуноҳсиз инсонлар қон тўкилади. Аммо, шу билан бирга Искандар ўзи босиб олган ҳудудларда янги-янги истеҳкомлар, иморатлар, шаҳар ва қалъалар қуришга амр қилди.
Тупроқ остидаги ҳақиқатлар
Бу ерда1972 йилдан бошлаб Тоҳаристон археологик экспедицияси таркибида бир гуруҳ археологлар томонидан кўп йиллар тадқиқотлар олиб борилган, натижадакўплаб топилмалар ва маълумотлар қўлга киритилган. Ушбу тадқиқотларнинг энг катта ютуғи Окс (Амударё)нингўнг қирғоғида Искандар Мақдунийнинг329-327 йиллардаги юришлари вақтида, юртимиз ҳудудида барпо этилган энг қадимги юнон-македон фрурионитопилгани бўлди.
Дарвоқе, фрурион атамаси юнон тилида дарёнинг ўтиш жойларида, чегарада ҳудудларида қурилган қуриқлаш пости, ҳарбий истеҳком сингари маъноларни англатади.
Ўтмишда Кампиртепа фруриони қайта қурилиш жараёнини бошидан ўтказган ва кейинчалик дастлабки, мудофаа қобилиятинийўқотиб, Кушонлар даврида (мил.I-II аср ўрталари) савдо карвонларга хизмат кўрсатувчи тижорат ва божхона идорасига айланган. Милодий II аср ўрталарига келиб, кучли зилзила ва Амуларёнинг тошиши натижасида шаҳарча тамомила бўшаб, ҳувиллаб қолган.
Тадқиқотлар давомида салавкийларва Юнон-Бақтрия тангалари, керамика ва Кампиртепада эллинистик даврининг қуйи маданий қатламлари мавжуд бўлгани ҳақида далолат берувчи бир қатор объектлар аниқланган. Хусусан,1999 йил сентябр ойида ЎзФА академиги, археологи Эдвард Ртвеладзе бошчилигидаги изланишлар давридабу ердан милоддан аввал III асрга мансуб сопол буюмлар устахонаси, илкэллинистик (эҳтимол, салавкийлар) давридаги айвонли уй ва шартли равишда «блиндаж» деб номланган катта иншоот топилган.
Ўртаер денгизи бўйидаги қалъаларга ўхшайди
Эски аҳамонийлар қалъаси ўрнига қурилган юнон-македон қалъасининг умумий майдони 5 гектардан ошади. Мазкур мажмуа таркибида турар-жойлар, марказий бастион, хазиналар сақланадган ғазна, ибодатхона ўрин олган. Бу ҳудуддан топилган Кушон даври тангалар бир пайтлар Кампиртепа шаҳарчаси бу давлатнинг муҳим моливий марказларидан бири бўлганини кўрсатади.
Қалъа ташқарисида, дарё соҳилад кемалар келиб тўхтайдиган ва жўнаб кетадиган бандаргоҳ қурилган. Бу ердан олисданиг кемалар учун мўлжал вазифасини бажарган баланд иншоот – маёқ қолдиқлари ҳам аниқланган.
Қалъага олиб кирадиган дарвозаллар улкан ва маҳобатли бўлиб, бир пайтлар Ўртаер денгизи бўйидаги шаҳарларда қурилган қалъа ва қўрғонлар дарвозасига ўхшаб кетади.
Кейинги йиллардаушбу ҳудуднингмикрорельефи сезиларли даражада ўзгарган – Амударё қайирларида жойлашган бу ҳудудни бугунги кунда шоликорликмайдонлариишғол қилган, қалъанингжанубий-ғарбий томони бўйлаб канал ўтказилган, шарқий томондаги кўҳна тепаликларXXI асрнинг бошларига келиб тарвуз экиш учун текисланган...
Ой-хоним, Эски Термиз ёки Кампиртепа?
Гарчи Искандария оксианаси мавжуд бўлганини фанда ҳеч ким инкор этмаса-да, унинг айнан қайси ҳудудда бўлгани анча пайтдан бери олимлар ўртасидаги муросасиз баҳс мавзулридан ири бўлиб келди. Кимдир бу шаҳарчани Афғонистондаги Ойхоним шаҳри яқинидаги харобаларга олиб бориб тақади, кимдир унинг ўрни Эски Термиз шаҳри ўрнидан излади. Ва албатта, Кампиртепа ҳам ана шу ҳудудлар қаторида зикр этиб келинди.
Шуниси аниқки, Птолемей хариталарида (1480, 1490, 1540 йиллар нашри) ОксИскандарияси Окс (Амударё) нинг ўнг шимолий қирғоғида Бақтра шаҳридан шимолда, Ой-Хоним эса чап қирғоқда Бақтраданшарқда кўрсатилган. 1540 йилда нашр этилган С. Мюнстер харитасида ҳам шундай маълумотни тасдиқлайди.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида ва XXI аср бошларида Ойхоним, Эски Термиз ва Кампиртепанинг қадимий жойларини ўрганиш мобайнида олинган археологик маълумотлар батафсил солиштирилди.
Ой-Хоним ва Кампиртепадаги қурилиш материалларини таққослашга асосланган махсус тадқиқотлар шуни кўрсатдики, мил.ав. IV аср охири - III аср бошига мансуб Кампиртепа иншоотлари тўртбурчак шаклидаги хом ғиштдан барпо этилган, Ой-Хонимдаги бинолар эса фақат милоддан аввалги III асрнинг ўрталаридан бошлаб ишлатилган квадрат хом ғиштдан қурилган.
Эски Термиз шаҳарчасида олиб борилган кейинги археологик тадқиқотлардаҳамОксиана Искандарияси ўрниниисботлаш учун муҳим бир маълумот топилмади.
2000 йилларнинг бошида Ртвеладзе Окс Искандариясининг ўрнини Кампиртепа қалъаси деб белгилаш ҳақида фикр билдирди.
Кампиртепа мил.ав. IV аср охири - III асрнинг бошида хилма-хил тузилишга вааҳамиятли даражада катта ўлчамга эга шаҳарча бўлиб, ундаги шароитларушбу даврда Ой-Хонимда ҳам, Эски Термизда ҳам археологик жиҳатдан қайд қилинмаган.
Агар мўлжаллартўғри бўлса, Птолемей хариталарида белгиланган Окс Искандариясиғарбдан Харохарта ва шарқдан Индикомардон шаҳарлари оралиғида мавжуд бўлган...
Дарвоқе.
Яқинда оддий одамлар ҳам бу қадимий ошиённинг ҳеч ким билмаган сирларидан воқиф бўлишлари мумкин. “Ўзбекистон – буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империя, дин, маданият” Мерос ҳафталиги меҳмонларини Термизда кўплаб ҳайратга солувчи кашифиётлар кутмоқда. Улардан бири ОксИскандарияси – Ўзбекистон ҳудудидаги энг қадимий археологик ёдгорликларидан бири Кампиртепа шаҳарчаси билан боғлиқ.
Ўзбек илм-фани тарихида илк марта Мерос ҳафталиги иштирокчиларига ОксИскандариясининг 3D шаклидаги инсталляцияси тақдимоти ўтказилади. У қадимий шаҳарчани тиклайди ва ушбу археологик ёдгорлик билан унинг илк кўриниши биланбатафсил танишиш имконини беради.
Шунингдек, кенг жамоатчиликни тарих ва маданиятнинг машҳур ёдгорликлари билан таништириш учун чўнтак китобчаси шаклидаги “Оксиана Искандарияси (Кампиртепа)” ва “Кушонлар: сулола, халқ, ёзув” рисолалари нашр этилади.
Хуллас, ҳаяжонли дамлар яқин...
Рустам Жабборов