АсосийЖАМИЯТ

“Салимбой” икки йиллик танаффусдан сўнг яна кўриниш берди

Видеонинг ижтимоий тармоқларда тез тарқалиши ортидан фойдаланувчилар орасида муҳокамалар авж олди.

'“Салимбой” икки йиллик танаффусдан сўнг яна кўриниш берди'ning rasmi

Қирғизистон расмийлари томонидан қидирувга берилган, ўзбекистонлик таниқли авторитет сифатида танилган халқ орасида эса “Салимбойвачча” номи билан машҳур Салим Абдувалиев — жорий йилнинг 27 июль куни Тошкентда жамоат жойида илк бор кўриниш берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода у собиқ банкир Муҳиддин Асомутдинов билан “Яккасарой” тўйхонасига кириб бораётгани акс этган.

Видеонинг ижтимоий тармоқларда тез тарқалиши ортидан фойдаланувчилар орасида муҳокамалар авж олди. Сабаби — 2025 йил 12 январда соғлиғи ёмонлашгани боис қамоқдан озод қилинган “Салимбойвачча” видеода соғлом ва фаол кўринмоқда. У айнан қандай тадбирда қатнашгани эса расман маълум қилинмаган.

Ўзи Салим Абдувалиев бундан икки йил олдин яъни 2023 йил 1 декабрь куни Тошкентда “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида ҳибсга олинган. Прокуратура унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси 2-қисми — қурол-яроғ ва портловчи моддаларни ноқонуний муомалага киритиш — билан жиноят иши очган. Суд Абдувалиевни айбдор деб топиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган, уни умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган эди.

Аммо у кассаллиги туфайли жорий йилнинг 12 январида Жиноят кодексининг 75-моддасига асосан жазодан озод қилинди. Ушбу модда, оғир касаллик ёки психик ҳолат сабабли судланган шахс жазони ўтай олмаслиги ҳолатларини назарда тутади. Бироқ ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган видеода Абдувалиев соғлиғида жиддий муаммо бор шахсга ўхшамайди.

2024 йил август ойида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевга нисбатан жиноий иш қўзғатган. Бишкек шаҳар Октябрь туман суди уни сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган ва Абдувалиев давлатлараро ҳамда Интерпол орқали халқаро қидирувга берилган.

Унинг жамоат жойида илк бор кўринишидан икки кун аввал, 24 июль куни, Қирғизистон ИИВ собиқ ходими Жалил Атамбаев ҳибсга олинган.

Такрорлаймиз бу орада Қирғизистон ҳукумати уни халқаро қидирувга берган, Бишкек суди эса уни сиртдан ҳибсга олишга рухсат берган. У билан алоқадорликда гумон қилинган қирғизистонлик собиқ ходим эса шу кунларда тергов остида.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:46

    Мирзиёев Жапаровни БМТ Хавфсизлик Кенгашига сайлангани билан табриклади

    Суҳбат аввалида давлат раҳбари Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини Қирғизистоннинг 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан самимий муборакбод этди.

    'Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:31

    Толибон Россиядан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлар сотиб олмоқчи

    Покистоннинг Афғонистон ҳудудига эҳтимолий ҳарбий интервенцияси ҳақидаги хабарлар фонида Кобулдаги Толибон маъмурияти ҳам хавфсизлик масалалари бўйича фаол ҳаракат қилмоқда.

    'Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 04:28

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 56 фоизини меҳнатга лаёқатлилар ташкил этмоқда

    Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар сони эса 4,6 миллион нафар бўлиб, аҳолининг 12,1 фоизини ташкил қилган.

    'Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 17:13

    Уч вилоятда 18 мингдан ортиқ гиёҳвандлик ўсимлиги йўқ қилинди

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 13:11

    Ўрик қоқиси орасига яширилган 13 килограмм героин чегарада аниқланди

    Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    'АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 03.06.2026 12:20

    АҚШда ноқонуний пойга уюштирган ўзбекистонликлар қўлга олиндими?

    Билдирилишича, ҳодисада 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари қўлга олинган.