Кеча, 11 декабрь куни Нью-Йорк шаҳрида Шон Левининг “Музейдаги тун 3” ёҳуд “Музейдаги тун: қабр сири” фильмининг премьераси бўлиб ўтди.
Ушбу фильмда ҳам унинг олдинги қисмларида рол ижро этган актёрлар иштирок этишган.
Бен Стиллер, Оуэн Уилсон, Рами Малек, Кристал Манкилар оммавий ахборот воситалари ходимларининг қатор саволларига жавоб беришди.
Фильм премьерасига шунингдек Голливуднинг бошқа юлдузлари ҳам ташриф буюришди.