1

"MY5" телеканали очилиш маросимидан фоторепортаж

ШОУ-БИЗНЕС 13.12.2014, 11:47
"MY5" телеканали очилиш маросимидан фоторепортаж

Куни кеча бўлиб ўтган "Менинг юртим" телеканалининг очилиши маросимида давлат, жамоат ва хорижий ташкилотлар вакиллари, халқимизнинг севимли санъаткорлари, ўзбек эстрадаси юлдузлари қатнашишди. Санъатимиз вакиллари ўз чиқишлари билан барчани хушнуд этишди.

Қуйида эътиборингизга тақдимот маросимидан ҳаяжонли лаҳзаларга бой фоторепортажни томоша қилишингиз мумкин:

1. "MY5" телеканали номига нима учун 5 рақами қўшилганлиги ошкор этилди.  

2. "Менинг юртим" телеканали орқали эфирга узатилган "Хизмат доирасида" кўрсатувининг илк иштирокчиси Муқаддас Холиқова канал очилиш маросимида кўзёшларини тия олмади.

3. Янги телеканал ижодкорларининг асосини ёш журналистлар ва техник ходимлар ташкил этади.

4. Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков телеканал парвозининг бардавом бўлишини тилади ва доим улар билан бирга эканлигини таъкидлади

5. Доимо жозибали ва мафтункор Райҳон бу каналнинг очилишини узоқ кутганлигини тан олди.

6. Муниса Ризаеванинг саҳнага чиқиши ҳаммани беихтиёр рақсга чорлади.

7. Телеканалнинг ёшларбоплигини эшитиб, қўшиқлар дастурлардан ўрин оладими ёўқми дея хавотирда юрган Жаҳонгир Позилжонов уни тақдимотга таклиф қилишгандан кейингина кўнгли тўлди.

8. Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова "Менинг юртим" телеканали ижодкорларини самимий қутлади.

9. Алишер Файз даврага ўзгача файл улашди.

10. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев "Менинг юртим"га бағишлаб қўшиқ куйлади.

11. Телеканал дастурлар жадвали германиялик мутахассис Рене Фалькнер иштирокда тузиб чиқилди.

12. Маросим давомида барча иштирокчиларга байрамона ош улашилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1