1

Қатл қилинган хитойлик фуқаро 18 йилдан сўнг айбсиз деб топилди

ДУНЁ 15.12.2014, 10:22
Қатл қилинган хитойлик фуқаро 18 йилдан сўнг айбсиз деб топилди

Хитой суди 1996 йили қатл қилинган 18 йилдан кейин йигитни қайта суддан сўнг айбсиз деб топилди. Суд йигитнинг ота-онасидан у адолатсиз айбдор деб топилганлиги учун кечирим сўради, деб ёзмоқда South China Morning Post.

Қатл қилинган Хуугжи (Huugjilt) исмли йигит бир аёлни зўрлаш ва ўлдирилганликда айбланган эди. Монголия олий суди орадан 18 йил ўтиб, бу ёш йигитни айбсиз деб топди.

Янги ҳукм ҳалок бўлган йигитнинг дўсти Ян Фэнга (Yan Feng) асосланган. У ўша куни Хуугжи билан бирга бўлган ва умумий ҳожатхонадан аёл кишининг овозини эшитишган. Ян Фэн индамай ўтиб кетишни мақсад қилган, аммо дўсти аёлга ёрдам беришга уринган. Бундан ташқари унинг ўзи полицияга хабар бериш мақсадида борган, аслида Ян Фэн уни бу йўлдан қайтарган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1