1

Нью-йорклик юқори синф ўқувчиси биржада 72 миллион доллар ишлади

ДУНЁ 15.12.2014, 10:40
Нью-йорклик юқори синф ўқувчиси биржада 72 миллион доллар ишлади

Нью-йоркнинг Квинс ҳудудида яшовчи 17 ёшли Муҳаммад Ислом (Mohammed Islam) биржадан 72 миллион долларга тенг маблағни ўзлаштириб олди. У бундай натижага тушлик пайтида масофадан туриб акциялар савдоси орқали эришди, дея ёзмоқда “Нью-Йорк пост”.

Муҳаммад ва унинг икки дўсти келгуси йилнинг июн ойида ўзларининг хедж-фондларини ташкил этишни режалаштиришмоқда. Шахсий компанияни очиш вақтининг узоқ бўлиши уларга брокерлик лицензиясини бериш ёшига етишлари билан боғлиқ. Уч ўртоқ ўз олдиларига биржа савдосида иштирок этиб, йилнинг охиригача миллард доллар ишлашни мақсад қилишган.

Ҳозирча уч дўст олма соки ва бир порция икрани 400 долларга буюртма қилиш мумкин бўлган “Моримото” кафесида тушлик қилишни яхши кўришади. Муҳаммад ҳали пулини қаерга ишлаштиш бўйича бир қарорга келгани йўқ. У ўзига BMW машинасини сотиб олди, аммо машинани бошқариш учун унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ. Ўқувчи Манхеттендан қиммат жойни ижарага олган, бироқ ота-онаси бунга қарши.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1