Яна бир омадсизлик: янги Бонд фильмининг сценарийси ўғирлаб кетилди

ШОУ-БИЗНЕС 15.12.2014, 16:59
Яна бир омадсизлик: янги Бонд фильмининг сценарийси ўғирлаб кетилди

Бонд ҳақтидаги янги фильм продюсерлари фильм сценарийси хакерлар томонидан ўғриланганини оммавий ахборот воситаларига хабар беришди. Маълумотларга кўра, сценарий билан бирга Sony Pictures компаниясининг электрон ёзишмалари ҳам ўғирланган.

Продюсерлар суратга олиниши мўлжалланаётган фильм сценарийси номаълум шахслар томонидан оммавий ахборот воситалари томонидан чоп этилиши мумкинлигидан қўрқишмоқда. Шу фикрда улар Бонд фильмининг барча қисмларига оид сценарийлари муаллифлик ҳуқуқи асосида ҳимоя қилинишига эришишмоқчи. Metro-Goldwyn-Mayer кинокомпанияси оммага ана шундай огоҳлантириш билан мурожаат қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу фильмни суратга олиш ишлари яқин орада бошланиши, унинг премьераси эса 2015 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1