Тошкент ҳарбий округи ҳарбий қисмларининг бирида Россия Федерациясининг Дмитров шаҳрида Халқаро армия ўйинлари доирасида ўтказилган «Содиқ дўст» мусобақасида фахрли 2-ўринни қўлга киритшартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ Дилмуродовни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Гап шундаки, мусобақа якунида Ўзбекистон билан Беларусь жамоалари деярли тенг балл йиғишган эди. Шунга кўра, биринчи ўринни Россия Федерацияси, иккинчи ўринни Беларусь ва учинчи ўринни Ўзбекистон жамоаси қўлга киритгани ойдинлашди. Аммо 11 августда бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида мамлакатимиз номидан қатнашган шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Содиқ Дилмуродовнинг “Клифт” лақабли хизмат ити билан рекорд ўрнатгани ҳакамлар ҳайътининг қарори ўзгаришига сабаб бўлди!
Тантанали маросимда ҳарбий қисм командири, полковник Исмоил Қурбонов сўзга чиқиб, ғолиб шаънига илиқ тилаклар билдирди ва эсдалик совғаларни топширди.
Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати






