1

Озодбек Назарбеков: «Концертни тўхтатишимга Юлдуз Усмонованинг алоқаси йўқ»

ШОУ-БИЗНЕС 15.08.2019, 15:50
Теглар: Фото, ​Озода Нурсаидова
Озодбек Назарбеков: «Концертни тўхтатишимга Юлдуз Усмонованинг алоқаси йўқ»

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков "Дарё" нашрига интервью берди.

Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслигини эълон қилганида, мухлислар орасида «Озодбек Назарбеков концерт фаолиятини якунлашига Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтиши сабаб бўлди», мазмунидаги гап-сўзлар тарқалган эди. Журналист Феруз Муҳаммад билан суҳбатда санъаткор ушбу саволга батафсил жавоб берган.

— Санъатсевар халқимиз учун Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтиши жуда катта бўшлиқни тўлдирганини эътироф этишим мумкин. Лекин концертни тўхтатишимга Юлдуз Усмонованинг алоқаси йўқ. Ўзи умуман бу ҳодисани Юлдуз Усмонованинг саҳнага қайтиши билан боғлаш жуда ҳам ноўрин бўлса керак. 2017 йилда Халқлар дўстлиги санъат саройида бўлиб ўтиши керак бўлган концерт кунларимни ўз ихтиёрим билан Юлдуз Усмоновага тақдим этганман, - дейди Озодбек Назарбеков. — Ушбу йил ҳали Маданият вазирлигида лавозимга тайинланишим ёки "Ёшлар" телерадиоканалига директор бўлишим ҳақида ҳам гап-сўз йўқ эди. Асосан баҳор ойида концерт кунларини банд қилар эдик. Ўша йилда шунчаки саҳнанинг муносиб эгаси қайтганлиги, мен ҳам концерт фаолиятимни шу йилда тўхтатсам, мухлислар учун жуда катта бир ўзгариш бўлмаслиги, ўша бўшлиқни Юлдуз Усмонова бемалол, ортиғи билан тўлдириши мумкинлигини ўйлаган ҳолда, ўзим қарор қилганман. 2017 йилда дам олиш мақсади бўлган, бу дегани ‘концерт фаолиятимни бутунлай тўхтатаман, бундан кейин умуман концерт бермайман, деган мақсад бўлмаган. Концерт дастурини ташкил қилиб юрганлар мени жуда яхши тушунишади, бу жараён жуда катта, машаққатли меҳнатни талаб қилади. Бунинг масъулияти жуда ҳам оғир. Тўғриси, мана шу катта машаққатли меҳнатдан бир йил бўлса ҳам дам олиш маъносида шу қарорни қабул қилган эдим.

Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1