1

Дарозлар, супероналар ва узоқ умр кўрувчилар – Гиннеснинг рекордлар китобидан 10та ҳайратланарли далил

ДУНЁ 16.12.2014, 13:24
Дарозлар, супероналар ва узоқ умр кўрувчилар – Гиннеснинг рекордлар китобидан 10та ҳайратланарли далил

1. Британиялик Дафна Селф энг ёши улуғ фотомодел сифатида тан олинди. Селф 1928 йили туғилган бўлиб, 20 ёшида манекен сифатида фаолиятини бошлаган, реклама роликлари ҳамда эпизод ролларни ижро қилган. Аммо ҳали дунё тан олишига анча бор эди. Шон-шуҳрат унга 90-йилларда келди. Аввалига Models 1 агентлиги яхшигина шартнома таклиф қилди, кейинчалик эса Vogue, Harper Bazaar, Vanity Fair ва Marie Claire каби журналлар муқоваларида пайдо бўлди.

2. Ўтган йили 80 ёшли Дайлис Маргарет Прайс Ноттингемдаги Лангар аэродромида парашютдан сакраган эди. Бунгача унинг ёшидаги ҳеч ким бундай хавфли ишга қўл урмаганди. Прайс айни пайтда 81 ёшда, у яна қандайдир рекорд ўрнатиш устида бош қотирмоқда.

3. АҚШлик Герберт ва Зелмира Фишер 1924 йилда турмуш қуришган ва 86 йил бирга яшашди. Улар биргаликда Иккинчи жаҳон урушини, Корея урушини кўришди. Уларнинг таъкидлашича, бундай узоқ вақт бахтли яшашнинг сири бир-бирига ишончдир. Балки никоҳ янаям чўзилган бўларди, бироқ 2011 йили 105 ёшида Герберт Фишер вафот этди. Зелмира эса 2013 йил 103 ёшида ҳаёт билан видолашди.

4. 2009 йили Надя Сулеман бирварайкайига 8 нафар фарзанд кўрди. Шифокорларни ҳайрон қолдирган нарса уларнинг 9 ҳафта олдин дунёга келгани ва яшаб кетишгани бўлди.

5. 2004 йили АҚШнинг Лойола университети тиббиёт марказида 25 ҳафталик энг енгил бола дунёга келди, унинг оғирлиги бор-йўғи 260 грамм эди. Кичкинтой Румаиса Раҳмон бир ўзи эмасди, у билан бирга эгизак Хиба ҳам туғилди. Унинг оғирлиги ҳам 580 граммни ташкил қиларди. Уч ойгача улар касалхонада бўлишди ва Румаиса 1.8 кг, синглиси эса 2.25 кгга етди. Ҳозирда қизлар 10 ёшда ва мактабга қатнашмоқда.

6. 1936 йили ёлғиз она Энн ва Элизабет Хантларни дунёга келтирди. Икки боланинг қорнини тўйдиришга кучи етмаган она уларни ажратишга мажбур бўлади. Элизабет онасида қолади, Энни эса фарзандсиз оилага беради. Опа-сингиллар 78 йилдан кейин 2014 йили 1 май куни учрашишади.

7. Фарзанд дунёга келтириш бўйича мутлақ рекордни Федор Васильевнинг хотини ўрнатган. 1725-1765 йилларда у 69 нафар фарзанд кўрган. 16 эгизак, 7 уч ва 4 та тўрт нафар фарзанд кўрган. У 27 марта ҳомиладор бўлган.

8. Туркиялик Султон Кесен 2009 йили дунёдаги энг бўйи баланд инсон деб тан олинган эди. Унинг бўйи 251 саниметр. Кесеннинг гапига кўра, бўйининг узунлиги унга кўп қулайликлар яратади. Узоқ вақт давомида бу одам ўзига мос ёр топ олмайди, ўтган йилигина у уйланади. Унинг хотини ўзидан 10 ёш кичкина ва бўйи эса 80 сантиметр паст холос.

9. 2013 йили дунёдаги энг баланд баскетболчи Сунь Минмин гандболчи Сю Янга уйланди. Минминнинг бўйи 236.17 сантиметр бўлса, турмуш ўртоғининг бўйи 187,3 см.

10. Россиялик Светлана Панкратова “Гиннеснинг рекордлар китоби”га узун оёқлари сабаб кирди. Уларнинг узунлиги 132 см.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1