1

Машҳурлар “Даракчи” мухлисларини Янги йил байрами билан табриклайди

ШОУ-БИЗНЕС 16.12.2014, 16:14
 Машҳурлар “Даракчи” мухлисларини Янги йил байрами билан табриклайди

Фарруҳ Комилов: 
   — Кириб келаётган 2015 йил қут-баракали йил бўлсин. Барча юртдошларимизни бу байрам муносабати билан чин юракдан табриклайман. “Даракчи” газетаси жамоасини ҳам байрам билан табриклайман. Келажакда бу газета дунёдаги энг зўр газета бўлсин. Ҳаммага оилавий бахт тилайман.


Абдували Ражабов: 
   — Барча юртдошларимиз ўйлаган орзу умидларига эришиб юрсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз соғ-омон бўлсин.
 Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистон халқ артисти: 
  — Ҳар ким ўзининг ўтган йилини ўйлаб, ўлчамга олиб, сарҳисоб қилади. Мен худодан, ҳар бир ватандошимизнинг уйида тўй томошалар бўлишини, чақалоқлар туғилишини сўрайман. Ҳамманинг уйида қўшиқ янграши тилакдошиман.
 Улуғбек Раҳматуллаев, “Ниҳол” мукофоти соҳиби:
  — 2015 йил барча юртдошларимиз ҳаётида аввалги йилларга ўхшаб ўчмас хотиралар муҳрласин. Қарияларни эъзозлаб, уларнинг табаррук дуоларини олиб юриш барчамизга насиб қилсин.
Тоҳир Усмонов:
  — Барча юртдошларимиз соғ-омон бўлишсин. Биз уларнинг тўй тантаналарида меҳнат қилиб янада ёрқинроқ ижод намуналари билан хизматда бўлиб чарчамайлик.
Равшан Комилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
  — Сингилларимиз бахтли бўлишсин, укаларимизга яхши жойлардан ато қилсин. Доимо биз санъаткорларга иши тушадиган даражада ҳар кимнинг оиласида бахтли, қувончли кунлар бўлсин.
Шоира Отабекова: 
  — Мухлисларимиз омон бўлишсин барча ўйлаган эзгу тилаклари ушалсин, бахтимизга ҳеч қачон кўз тегмасин.
Юлдуз Абдуллаева: 
  — Янги йил ҳар бир хонадонга бахт, қувонч олиб келаётган бўлсин. 2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили, деб эълон қилинди. Кексаларимизнинг дуолари остида юртимиз тинч, осуда ҳаётимиз фаровон бўлсин.
“Афруз” гуруҳи: 
  — Барча юртдошларимизни кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Ҳеч қачон юзингиздан кулгу аримасин. “Афруз” гуруҳи фақат ва фақат сизлар учун куйлайди.
Лола: 
   — Барча мухлисларимиз севимли ва суюкли бўлиб юришсин. Бахт, қувонч, омад доимий ҳамроҳлари бўлиб, ҳеч қачон юзларидан кулгу табассум аримасин.
Самандар Ҳамроқулов: 
   — Кириб келаётган Қўй йили баракали йил бўлсин. Шу муносабат билан  барча юртдошларимизни ушбу байрам билан табриклайман. 2014 йилда ушалмаган орзулари 2015 йилда ушалсин. Энг муҳими соғлик тилайман. Соғлик бўлса қолган барча орзуларга эришиш мумкин.
Даврон Эргашев:
  — Барчамизнинг оиламиздан барака аримасин. Юртимиз ва халқимизга мусаффо осмонимизга кўз тегмасин. Биз санъаткорларга ҳар доим уларнинг хизматида бўлиш насиб қилсин.
Гули Асалхўжаева: 
  — Юртимиз ҳар доим тинч бўлсин, тинчлик бўлсагина кўнгилга байрам сиғади. Мухлисларимизнинг ишларига ривож тилайман. Бахтимизга ҳамиша соғ бўлишсин.
Шоҳруххон: 
  — Ҳаммага Янги йил омад бахт қувонч олиб келсин. Юз-кўзларидан кулгу табассум аримасин. Барча эзгу тилакларим мухлисларимга ҳамроҳ бўлсин.
Умидахон:
  — Мухлисларимиз бахтимизга ҳамиша соғ-саломат бўлишсин. 2015 йил бахтлар бутунлиги ва давомийлигини таъминласин. Юртимизни тинчлик, юртдошларимизни соғлик ҳеч қачон тарк этмасин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1