1

Бугун “MY5”да нималарни томоша қилиш мумкин

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 18:30
Бугун “MY5”да нималарни томоша қилиш мумкин

Бугун “Менинг юртим” телеканали орқали кечки дастурларда “Саккизинчи синов” дастурида ўз қўшиқлари билан кўпчиликка манзур Манзуранинг “Қайси озиқ-овқат умуман айнимайди?”, “Қайси буюк бастакор уйланмаган?”, “Тоғорага сув солиб, ундан кейин туз қўшиб, аралаштирса, нима ҳосил бўлади?” каби саволларга жавобини билиб оласиз.

Бундан ташқари Манзуранинг Мавлуда Асалхўжаева қўшиқларидан бирини қандай қилиб жонли ижро этганлигига ҳам гувоҳ бўласиз.

Тунги дастурларда эса “Параноя” ҳамда “Жонли пўлат” бадиий фильмларини томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, “Юлдузли тун” мусиқий дастурида севимли санъаткорларингиз хонишларидан баҳраманд бўлиш имкониятига эгасиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1