Урганчда соатига 300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги учиб кетиш терминали ишга тушди (фото)

ЖАМИЯТ 16.12.2014, 18:38
Урганчда соатига 300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга янги учиб кетиш терминали ишга тушди (фото)

2014 йилнинг 15 декабридан Хоразмнинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, авиайўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида “Урганч” аэропортида учиб кетиш терминали фойдаланишга топширилди, дея хабар бермоқда uz24.uz нашри.

Янги терминал йўловчиларга жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий қулайликларга эга. Эндиликда бинода халқаро, маҳаллий авиайўналишлар ҳамда CIP заллари йўловчилар хизматида бўлиб, уларнинг ҳар бирида алоҳида пул айирбошлаш шаҳобчаси, она-бола хонаси, тиббиёт пункти мавжуд.

alt

Бинода авиация хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш мақсадида замонавий муҳандислик ва технологик ускуналар ўрнатилган. Шунингдек, Duty-free дўкони, кафетерий ҳам ишлаб турибди.

alt

Лойиҳанинг бош лойиҳаловчилари «O'zshaharsozlik LITI» ДУК, пудратчи ташкилот «93-Maxsustrest» OАЖ ҳисобланади.

alt

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг май ойида учиб келувчи йўловчилар учун жаҳон стандартлари талабларига жавоб берувчи янги терминал ҳам эксплуатацияга топширилган эди.

alt

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1