1

ЖАРда ишлаб чиқарилган:“Дунё гўзали-2014” Ролен Штраус ҳақида нималарни биламиз

ШОУ-БИЗНЕС 16.12.2014, 18:50
ЖАРда ишлаб чиқарилган:“Дунё гўзали-2014” Ролен Штраус ҳақида нималарни биламиз

Жанубий Африкалик 22 ёшли Ролен Штраус Лондонда бўлиб ўтган “Дунё гўзали-2014” кўрик-танлови ғолибаси.

Жорий йилнинг 14 декабр куни Лондонда ўтказилган “Дунё гўзали” танлови финалида Ролен Эдина Клшар ва Элизабет Сафритларни ортда қолдирди.

Штраус тиббиёт факультетининг тўртинчи курсида таҳсил олмоқда ва шифокор бўлишни орзу қилади. Бўш вақтларида гольф ўйнашни ва китоб ўқишни яхши кўради.

“Ҳозир ўзимни қанчалар бахтли ҳис қилаётганимни ёзиб изоҳлаб бўлмайди. Бу жуда катта ютуқ ва албатта, масъулият. Ўйлайманки, мен билан фахрланишади. Қўллаб-қувватлаш учун раҳмат.  Жанубий Африка, мен сени севаман!”, - деб ёзди ғолиба финал куни ўзининг Instagramдаги саҳифасида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1