1

Энг кўп эфирга узатилган телесериал

ШОУ-БИЗНЕС 16.12.2014, 19:19
Энг кўп эфирга узатилган телесериал

1984 йилнинг 30 июл куни кўпчиликка таниш ва 9 йил давомида эфирга узатилган “Санта-Барбара” сериалининг биринчи қисми экранга чиққан. Биз одатда ушбу сериални энг узоқ вақт эфирга узатилган сериал сифатида таъкидлаб келамиз, аммо аслида ундан ҳам узунроқ сериаллар бор экан.

1.“Яшаш учун бир ҳаёт”

Ушбу опера 1968 йили 15 июл куни бошланган. Ишониш қийин, бироқ бу сериал орадан нақ 43 йил ўтгандан сўнг якунланган. Охирги қисми 2012 йилнинг январ ойида эфирга узатилган. Шу вақт ичида унинг 11 мингдан ортиқ қисми экран юзини кўрган. 2013 йилнинг 7 январида Prospect Park студияси сериалнинг янги қисмлари суратга олинаётганлигини маълум қилган бўлиб, айни пайтда у OWN: The Oprah Winfrey Network эфир кабел канали орқали намойиш этилмоқда.

2. “Ўзга олам”

NBC компанияси томонидан тайёрланган бўлиб, 35 йил, яъни 1964 йилдан 199 йилгача давом этган. Фильмнинг асосий ғояси ҳақиқий дунёни орзулардаги оламдан ажратишдир.

3. “Қўшнилар”

Ушбу сериал илк марта 1985 йили Seven Network канали орқали кўрсатилган ва ҳозиргача узатилмоқда. Айни пайтда қисмлар сони 6000дан оши кетди.

4. “Санта-Барбара” сериали 1984 йилдан 1993 йилгача эфирга узатилган.

5. “Олам қандай айланади”

1956 йили CBS канали орқали эфирга узатила бошланган сериал машҳурлиги 2 йилдан кейингина орта бошлади. 1975 йилгача телетомошабинлар диққат марказида бўлган.

6. “Йўл кўрсатувчи ёруғлик”

Бу сериал энг узун сериал сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилган. 1937 йилдан бошлаб, NBC радиоканали орқали эфирга узатилган бўлса, 1952 йилда экранга олиб чиқилди. Ўша пайтда битта қисм давомийилиги 15 дақиқа эди. 1968 йилдан 30 дақиқагача, 1977 йилдан эса бир соатга узайтирилди. Сериал 375 марта турли мукофотларда номинант бўлган ва 98 та мукофот олган. Охирги қисм 2009 йилнинг сентябрида эфирга узатилди ва у 18262 қисм бўлди.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1