1

Хонанда San Jay Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади

ШОУ-БИЗНЕС 23.08.2019, 15:41
Хонанда San Jay Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади

Рэп йўналишида ижод қилувчи хонанда San Jay (Sanjar Djavberdiev) миллиардер Алишер Усмоновга атаб қўшиқ куйлади.

Хонанда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида видео жойлаштириб, бу қўшиқ Усмоновнинг таваллуд кунига ёзилганлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида:

Алишер Усмонов 66 ёшини 9 сентябрда қаршилайди. Хонанда таъкидланишича, бу қўшиқнинг дастлабки (демо) версияси ёзилди.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов "USM Holding" акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари, “Металлоинвест”, “Мегафон” компанияларини назорат қилади ва Mail.Ru Group ҳиссадори ҳисобланади. Forbes журнали рейтингида 1,1 миллиард доллар даромад билан бешинчи ўринни эгаллади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1