“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” очиқ акциядорлик жамияти ходимлари истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ва узлуксиз етказиб беришга алоҳида эътибор қаратмоқда, дея хабар бермоқда uza.uz.
Қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида яроқсиз ҳолга келган кабель тармоқлари янгисига алмаштирилди, ҳудудлар оралиғидаги тармоқлар халқаланди, трансформатор ва ҳаво электр тармоқларида мукаммал созлаш ишлари бажарилди. Корхона ва ташкилотларда электр энергияси истеъмолини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини йўлга қўйиш босқичма-босқич амалга оширилмоқда.