1

Яқин кунларда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари бошланади

ШОУ-БИЗНЕС 17.12.2014, 15:05
Яқин кунларда Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари бошланади

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги бадиий кенгаш Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллиги олдидан унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Безавол дунё” ҳужжатли фильмини тасвирга олиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар сценарийларини тайёрлаш бўлими бош муҳаррири Комилжон Шамсиддиновнинг агентликка маълум қилишича, яқин кунларда Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида ушбу ҳужжатли фильмни ишлаб чиқаришга киришилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарорида “шоиранинг ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш” вазифаси ҳам белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1