Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2014 йил 17 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Эшдавлат Турсунович Жўраевни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Фармонга кўра, Э.Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддасига мувофиқ озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Э.Жўраев 2013 йил 19 декабрь куни мазкур лавозимга тайинланган эди.





