АсосийJamiyat

“Ўзбекистон” ноширлари – “MEDIA.UZ–футбол ҳафталиги” чемпиони! (Фото)

'“Ўзбекистон” ноширлари – “MEDIA.UZ–футбол ҳафталиги” чемпиони! (Фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “MEDIA.UZфутбол ҳафталиги мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

29 август куни Яккасарой тумани жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли собиқ “Текстилчилар” стадионида ўтказилган турнирнинг финал матчида Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тизимидаги “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйи жамоаси 2:1 ҳисоби билан “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси жамоасини мағлубиятга учратиб, чемпионликни қўлга киритди.

ОАВ, нашриёт-матба корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар жамоалари ўртасида кечган матчларда “Ўзбекистон” НМИУ жамоаси биринчи тур ўйинларидан бошлабоқ, тинимсиз олдинга интилиши, тўпга жонҳолатда ташланиши, энг асосийси, жисмоний ва руҳан тетиклиги билан алоҳида ажралиб турди.

Шиддатли ва ўта қизғин, муросасиз кечган матчларда “Ўзбекистон” ноширлари ва матбаачиларидан иборат жамоа ўзларининг профессионалларга хос ўйинлари билан мухлислар ишончини қозона олди.

Шундай қилиб, 23-29 август кунлари бўлиб ўтган “MEDIA.UZ–футбол ҳафталиги”нинг якунларига кўра, иккинчи ўрин “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси жамоасига, учинчи ўрин эса Ўзбекистон Футбол ассоциацияси жамоасига насиб этди.

Бундан ташқари, турнирнинг энг шиддаткор ўйинчиси ва қаҳрамони сифатида “Ўзбекистон” НМИУ жамоаси аъзоси Муҳаммадали Ўктамовга “Энг яхши тўпурар” соврини топширилди.

“Ўзбекистон” НМИУ жамоасига эса чемпионликнинг бош соврини – 36 миллион сўмлик пул мукофоти тақдим этилди.

С. Саидмуродов

Бошқа янгиликлар