Афғон полициячилари пойтахтдаги террорчилик ҳужумига учраган Green Village мажмуасидан тахминан 400 нафар хорижликни эвакуация қилди, дейилади Tolo News хабарида.
Портлаш қатор хориж компаниялари жойлашган бу мажмуа яқинида содир этилган. Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида аҳоли яшовчи уйлар ҳам зарар кўргани айтилган. Портлаш натижасида камида 16 киши ҳалок бўлган, 119 киши жароҳат олган.
Толибонлар ҳужум хориж кучларига қаратилганини айтиб, ҳодисага жавобгарликни ўз зиммасига олди. Президент Ашраф Ғани ҳужумни қатъий қоралаб чиққан.






