АсосийDunyo

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Черчилл қаламига мансуб картина рекорд нархга сотилди

Лондондаги Sotheby`s аукционида Буюк Британия бош вазири  Уинстон Черчилл томонидан чизилган "Чартвеллдаги олтин балиқли ҳовуз" картинаси сотилди. Аукционда унинг муаллифлигига тегишли жами 15та картина намойиш қилинди, деб ёзади ТАСС.

Сурат кимошди савдосида 1,8 миллион фунт стерлингга сотилди. Бу собиқ бош вазир расмлари учун рекорд баҳо ҳисобланади. Бошланғич нархи 400-600 минг фунт стерлинг эди.

    Бошқа янгиликлар