“Морис” лақабли француз хўрози шаҳар одатлари ва қишлоқ анъаналари тўқнашувининг тимсолига айланди. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.
Ўз дала ҳовлисида ҳордиқ чиқариш учун келган Жан- Луи Бирон қўшинисининг хўрози ҳар тонг қичқириб унинг уйқусига ҳалал қилгани учун даъво аризаси билан судга мурожат қилди. Ҳамда хўрознинг қичқиришини тақиқлашни талаб қилди. Ишни кўриб чиққан Рошфор суди эса тарихий қарор қабул қилиб, Морисга қичқиришда давом этишга рухсат берди. Ушбу хўрознинг эгаси Коринн Фессо мазкур қарордан бениҳоя мамнун бўлди. Сўнгги вақтларда Франция йирик мегаполислари аҳолиси қишлоқ жойлардан уй сотиб олишмоқда.
Мегаполислар шовқинидан фориғ бўлиш ва дам олиш мақсадида қишлоқ жойларга кўчиб келаётган шаҳарликларнинг аксарияти бу каби ўзига хос синовларга кўпинча асаблари дош бермаяпти. Суд жараёни давомида Морисни ҳимоя қилиб электрон петиция ҳам пайдо бўлди. Бахтсиз хўрозни турли мамлакатлардан 140 мингга яқин киши қўллаб- қувватлади. Рошфор Суди нафақат хўрозни ёқлаб ҳукм чиқарди. Шу билан бирга даъвогар зиммасига Мориснинг эгасига компенсация тўлаш мажбуриятини юклади.