Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида барча соҳада бўлганидек, ҳарбий соҳада ҳам кенг кўламли стратегик ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилган. Тарихий анъаналари, дини, урф-одатлари бир бўлган бу икки қўшни давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Қозоғистон мудофаа вазири генерал-майор Нурлан Ермекбаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида бўлиб ўтган икки томонлама ҳамкорлик учрашувида генерал-майор Баҳодир Қурбонов қозоғистонлик ҳамкасбини юртимизга уюштирган ташрифи билан қутлаб, мустақиллик йилларида давлатлар ўртасида ўрнатилган дўстона ҳарбий муносабатларнинг фақат ижобий томонга силжиб бораётганини таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири икки томонлама ҳамкорликдаги эришилаётган ютуқларга тўхталар экан, ҳар икки давлат ҳарбийларининг “АрМИ –
Икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳам ҳамкорликни давом эттиришнинг истиқболли таклифлари билан чиқишди. Бу борада генерал-майор Баҳодир Қурбонов генерал-майор Нурлан Ермекбаевга Ўзбекситон – Туркия – Қозоғистон иштирокида ҳаво ҳужумидан мудофаа йўналишида ҳамкорлик қилиш режасини таклиф қилиб, бу ҳамкорлик келгусида минтақадаги ҳарбий-стратегик ҳолатни янада кучайтиришини таъкидлаб ўтди.
Қозоғистон Республикаси ҳарбий делегацияси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонидаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйишди.
Шу куни ўтказилган ҳарбий ўқув-машғулотларини кузатиш учун Чирчиқ полигонида бўлишди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти