Америкалик нейрофизиологлар турли умуртқасизлар оиласида хотира ва ўрганишга жавоб берувчи тана миясининг тузилиш ва функциясида фундаментал даражадаги ўхшашлик борлигини аниқлашди.
Барча жониворлардаги бу қобилият бундан 600 миллион йил олдин яшаганлардан мерос эканлиги маълум бўлди. Ҳаттоки, инсондаги хотира ва ўрганиш қобилияти олмахонда ҳам, ҳашоратларда ҳам бир хил эканлигини илгари сурилмоқда. Current Biology журналида эълон қилинган янги тадқиқотлар натижаларининг бир қисми Аризона штатит Университети пресс-релизида келтирилган.
Николас Страусфельд (Nicholas Strausfeld) ва Габриэла Вольфлар (Gabriella Wolff) икки гуруҳдаги умуртқасизлар танасининг нейроанатомик ва кимёвий таркибини ўрганишди. Биринчи гуруҳга ҳашоратлар ва ўргимчаксимонлар кирса, иккинчи гуруҳга судралиб юрувчилар, яъни моллюскалар, чувалчанглар ва бошқалар киради.





