АсосийShou-biznes

Болливуд актёрларининг иккинчи «касблар»и

Болливудда ҳар томонлама серқирра актёрлар ҳам бор экан. Карьераси давомида фақатгина актёрлик қилмасдан, яна бошқа касблар билан ҳам шуғулланадиган, ижодкорлар бор. Улар ким экан деб қизиқаяпсизми? Марҳамат қуйидаги мақолани ўқинг ва бу ҳақда маълумотга эга бўлинг.
1. Акшай Кумар Тай ши (соғломлаштирувчи жанг санъати)га қизиқиши катта. Уни «Болливуднинг биринчи рақамли ўйинчиси» дея эътироф этишади. Акшай шунингдек сураткашликка ҳам қизиқади. У юқори сифатли профессионал камера сотиб олиб, суратга тушириш билан ҳам шуғулланади.

2. Жухи Чавла ҳар куни эрталаб 3-4 соат қўшиқ айтиш билан шуғулланар экан. У мумтоз қўшиқлар айтишни хуш кўради. Жухи кўпгина жамоат тадбирларида қўшиқ айтиб, мақтовларга сазовор бўлган.

3. Саиф Али Хон гитара чалувчи хонанда сифатида бир нечта концертларда қатнашган. Шунингдек турли гуруҳлар билан бирга театр томошаларини қўйган.

4. Салмон Хон тасвирий санъат билан ҳам шуғулланиб туради. Кўпчиликнинг фикрича актёр чизган суратлар таҳсинга лойиқ. Салмон кўп суратларини кимошди савдосидан сотиб, тушган пулини ўзининг жамғармаси «Беинг Ҳуман»га йўналтирган.

5. Видя Балан шеър ёзиш бўйича ҳам иқтидорли эканлигини кўпчилик билмаса керак. Видя бу иқтидорини яхши кайфиятда ёки энг яқин дўстлари даврасида бўлгандагина намоён этади.

Манба: www.Furkat.uzшаблоны для dle

    Бошқа янгиликлар