1

Тошкентда пиротехника воситалари ноқонуний сотилаётгани хабар қилинди

ЖАМИЯТ 22.12.2014, 14:43
Тошкентда пиротехника воситалари ноқонуний сотилаётгани хабар қилинди

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Жамоатчилик назорати” гуруҳи фойдаланувчисининг сўзларига кўра, у яшайдиган хонадонга бир аёл келиб, турли “пақилдоқ” ва бошқа пиротехника воситаларни харид қилишни таклиф қилган. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Бироқ фойдаланувчи бу қонунбузарликнинг айнан қайси манзилда содир бўлаётгани ҳақида маълум қилмаган.

Бундан айтиш мумкинки, мамлакатимизда пиротехника воситаларини лицензиясиз сотиш, тарқатиш тақиқланганига қарамай, аҳоли орасида яширинча савдо қилишга уринаётганлар топилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда ҳукумат томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, пиротехника маҳсулотларини яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш, улардан фойдаланиш, уларни йўқ қилиш ва утилизация қилиш фаолиятига рухсат берувчи лицензияга эга бўлиши шарт.

Маълумот учун, 2013 йилда республикамизнинг божхона постларида ушбу ҳолат билан боғлиқ 74 та қонунбузарлик аниқланган, натижада 184 мингдан зиёд турли воситалар олиб қўйилиб, йўқ қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1