1

Норвегиядаги кутубхонадан Уолт Диснейнинг йўқолган мультфильми топилди

ШОУ-БИЗНЕС 22.12.2014, 14:54
Норвегиядаги кутубхонадан Уолт Диснейнинг йўқолган мультфильми топилди

Норвегия Миллий кутубхонасидан таниқли мультипликаторнинг 1927 йилда яратган “Бўш пайпоқлар” мультфильми топилди, дея хабар беради www.vokrugsveta.ru нашри. Ушбу кутубхона Му-и-Ран шаҳрида жойлашган.

Айтиш лозимки, мультфильм тасмаси галдаги инвентаризация вақтида топилган. У қора-оқ рангли қисқа метражли бўлиб, Уолт Диснейнинг Рождествога бағишланган биринчи фильми ҳисобланади. Унинг қахрамони Освальд  исмли қуён Микки-Мауснинг прототипидир.

Мазкур мульфильмнинг 25 сониядан иборат ягона парчаси Нью-Йоркдаги замонавий санъат музейида сақланади. Норвегияда топилган нусхаси эса 5 ярим дақиқа давом этади (30 чи сониядан 60 сониягага қадар бўлган қисми ўчиб кетган). Агар тасмага 87 йил бўлгани ҳисобга олинса, ёмон натижа эмаслигини қайд этиш мумкин.

Айни дамда тасманинг рақамлаштирилган нусхаси  Disney компаниясига юборилди, асл нусхаси эса кутубхонада қолди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1