1

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сайловда овоз берди

ЖАМИЯТ 22.12.2014, 15:04
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов сайловда овоз берди

Мамлакатимизда 2014 йил 21 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайтининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 декабрь куни овоз бериш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи 644-сайлов участкасига ташриф буюрди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Конституция билан кафолатланган сайлов тизими яратилди. Бу тизим изчил такомиллаштириб борилмоқда.

2005 йилдан буён Ўзбекистонда икки палатали парламент фаолият кўрсатмоқда. 2003 ва 2008 йилларда Бош қомусимиз, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бунинг самарасида миллий сайлов тизимининг босқичма-босқич либераллашуви, икки палатали парламент сайловларининг халқаро нормаларга тўла мос ҳолда ўтказилишини таъминлайдиган мукаммал қонунчилик базаси шаклланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1