АсосийDunyo

Саудия Арабистони мамлакат нефть заводларига уюштирилган ҳужумда Эронни айблади (Видео)

'Саудия Арабистони мамлакат нефть заводларига уюштирилган ҳужумда Эронни айблади (Видео)'ning rasmi

Мамлакат мудофаа вазирлиги 14 сентябрь кунги ҳужумлар вақтида ишлатилган дронлар ва ракеталарнинг бўлакларини намойиш этди. Бу ҳақда Euronews нашри хабар берди.

Мудофаа вазирлиги расмий вакили Турки-ал Малики Эрон томонидан тажовузкорликнинг давом этаётгани, мамлакат томонидан турли террорчилик гуруҳларининг қўллаб-қувватланаётгани, юк кемаларининг эркин ҳаракатланишига нисбатан қўлланилаётган тўсиқлар барча учун бирдек хавф туғдираётганини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Эроннинг минтақадаги душманлик ҳаракатларига эътибор қаратишга чақирди.

Эрон президенти маслаҳатчиси Ҳисомиддин Ашена ўзининг твиттер саҳифасида Саудия мудофаа вазирлигининг баёнотига нисбатан жавоб қайтарди: "Ҳужумларга Теҳроннинг алоқадорлиги тўғрисидаги ушбу баёнот Ар-Риёднинг дронлар ва ракеталар аслида қаердан учирилганини аниқлай олмаётганинг исботи. Улар ҳаттоки ҳужумларни нима учун қайтара олмаганини тушунтира олишмаяпти", дея ёзув қолдирди. Ар-Риёдга келган АҚШ давлат котиби Майк Помпео эса ушбу ҳужумларни Эрон айнан ўз ҳудуди орқали амалга оширганини таъкидлади. Бунга жавобан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний "Ёлғон айбловлар ўрнига оёққа тураётган халқлар кучини ҳисобга олиш лозим” эканлигини маълум қилди.


Бошқа янгиликлар