3 ёшли бола олдинги ҳаётини айтиб берди

ДУНЁ 22.12.2014, 15:40
3 ёшли бола олдинги ҳаётини айтиб берди

Баъзида инсон ҳаётида кечаётган воқеа ва ҳодисалар худди қачонлардир юз бергандек, юз бераётган бирор ҳолат такрорланаётгандек туюлади. Гоҳида бизга етти ёт бўлган инсонларни биз қачонлардир танигандек бўламиз. Гарчи олимлар томонидан бу ҳолатга халигача изоҳ топилмаган бўлсада, одамлар орасида айни жараёнга нисбатан  “руҳнинг бошқа танага кўчиши” деган изоҳ ҳам мавжуд.

Биз сизга ҳикоя қилмоқчи бўлаётган воқеа ҳам айнан шу хусусда. Яқинда интернет саҳифаларида 3 ёшли боланинг ўтган ҳаётини эслай олиши, уни қай тарзда ўлдирганликлари ва мурдасининг қаерда эканини айтиб бергани борасидаги маълумотни ўқиб ҳайратландим.

Сирия ва Исроил ўртасидаги Голан тепаликларида истиқомат қилувчи бу болакай олдинги ҳаётида уни болта билан ўлдирганликларини маълум қилгач, бир неча кун ичида бутун дунёга таниқли бўлиб кетди. Болакай бошида узун қизил ҳол билан дунёга келган, шу сабаб одамлар унинг сўзларидан келиб чиқиб, ушбу ҳол унинг ўтмишдаги ҳаёти билан боғлиқ эканига ишонишди. У улғайиб гапира бошлаши билан оила аъзолари, хусусан ота-онасига уни кимдир болта билан ўлдиргани ҳақида гапира бошлайди. Болакай катталарни бир неча қишлоқ наридаги, анча эскирган уй томон бошлаб боради ва у қачонлардир шу уйда яшагани, олдинги ҳаётидаги исми ва асли қаерлик эканини айтади. Ушбу қишлоқда истиқомат қилувчи ёши улуғ инсонлар у кўрсатган уйда ҳақиқатдан ҳам болакай айтаётган исмдаги киши яшагани, аммо 4 йил олдин у сирли равишда ғойиб бўлганини айтишганида боланинг сўзларига бўлган эътибор яна ҳам кучайиб кетди. Ғойиб бўлган шахснинг қариндошлари, яқинлари у бошқа давлат чегарасидаги урушларда ҳалок бўлган деб ўйлаганликларини айтишди. Энг ажабланарлиси шундаки, 3 ёшли болакай ўз қотилининг исми ва фамилияси, қотил билан қачон қай тарзда тарзда учратганини ҳам сўзлаб беради. Таҳмин қилинаётган қотил билан болакай учраштирилганда, қотилнинг нима учундир тоби қочиб, ранги оқариб кетди, лекин у қотилликни бўйнига олмайди. Шундан сўнг болакай қишлоқ оқсоқолларини жасад кўмилган жойга бошлаб боради ва аниқ жойни кўрсатди. Ушбу жой очилгач, ер тагида бош суяги ёрилган эркак кишининг жасади, ҳодиса жойидан нарироқда эса қотиллик қироли сифатида ер остига кўмиб қўйилган болта ҳам топилди. Бош суякдаги болта урилган жой эса 3 ёшли болакайнинг бошидаги ҳол билан бир жойда экани хатто олимларни ҳам каловлантириб қўйди. Болакай кўрсатган ва айтиб берган ашёвий далиллардан сўнг қотил айбини бўйнига олди. Май ойининг бошларида юз берган бу воқеа хусусида олимлар хали ҳамон изланиш олиб боришаяпти. Бироқ ханузгача аниқ бир изоҳ йўқ.

Азиз ўқувчилар, агар сизда ҳам шу каби воқеалар, ҳодисалар ҳақида маълумот бўлса сайтда ўз фикрларингизни, ҳикоянгизни қолдиришингиз мумкин. Фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Умида Якубова таёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1